Жиру "Милан"га Пулишични таклиф этишни тавсия қилди

Alisher
7 май 2023, 13:47
"Милан" форварди Оливье Жиру жамоага "Челси" вингери Кристиан Пулишични таклиф қилиш керак деб ҳисоблайди.

"Бу яхши ғоя деб ўйлайман. Пулишич Европада яхши обрўга эга. Бу иқтидорли ва меҳнаткаш футболчи. У билан ўйнаганларимни эслайман, у нафақат меҳнат қилишга, балки бизни хурсанд қилиш ва кулдиришга ҳам вақт топарди. Майдонда ҳам бир-биримизни муваффақиятли тарзда топардик", — дейди Пулишич.

24 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: pianetamilan.it