

"Esports RAC1" хабарига қараганда, 50 ёшли мутахассис инглиз клубидан таклиф олган, бироқ у 2014 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган "Жирона" лойиҳаси бошқарувида қолишга қарор қилган.
Бегиристайн "Манчестер Сити"да 2012 йилдан бери ишлайди ва миш-мишларга кўра, у жорий мавсум охирида клубни тарк этиши мумкин. Бироқ Карсель "Жирона"ни ривожлантиришни давом эттиришни хоҳламоқда.
"Жирона" айни пайтда 9 учрашувда 12 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати жадвалида 11-ўринда бормоқда. Карселнинг қарори унинг жамоани кучайтириш ва келгуси мавсумларда уни ривожлантириш истагини билдиради.



