Жиньяк: «ПСЖни ёмон кўраман. У ерга ўтгандан кўра ўлганим яхши»

Narzulla Saydullayev
26 апр 2017
«Тигрес» ҳужумчиси Андре-Пьер Жиньяк ПСЖга қандай муносабатда эканини айтиб ўтди.

«Мен ПСЖни жуда ёмон кўраман». У ерга ўтгандан кўра ўлганим яхши. Агар ПСЖ менга ҳозирги маошимдан 10 баравар кўп таклиф қилса ҳам ўтмасдим.

ЕЧЛда «Барселона» ПСЖ дарвозасига олтинчи голни урганида қанчалик хурсанд бўлганимни тасаввур қила олмайсиз. Бақириб юборганимдан хотиним қўрқиб кетди», – дейди Жиньяк.

Жиньяк Францияда «Лорьян», «Тулуза» ва «Марсель» каби клубларда ўйнаган.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: Life & Style