Жибриль Сиссе яна футболга қайтмоқчи

Сиссе майдонга қайтишга тайёр.

38 ёшни қоралаган Жибриль Сиссе футболга қайтишни хоҳламоқда. Футболчи Лига 1 доирасида 100 голини уриш мақсадида шундай қарорга келган. Сиссе бунинг учун Лига 1 даги исталган клубда текинга ўйнашга тайёрлигини билдирган.

“Ливерпуль”, “Марсель” клубларининг собиқ ҳужумчиси сўнгги бор 2017/18 йилги мавсум майдонга тушган. Унинг сўнгги иш жойи эса Швейцариянинг “Ивердон-Спорт” клуби бўлганди.


Manba: Goal.com