

Ўтган йилда Боатенг 52та учрашувнинг 24тасида иштирок этди.
"Айни дамда ўзимни яхши ҳис қиляпман. 2017 йилни 80% тайёр бўлиб якунладим. Агар бу ҳафта йиғинда яхши ишласам, 100% тайёр бўламан.
Бу вақт мен учун осон бўлмади. Ўзимни аввалгидек ҳис қилиш учун бир йил керак бўлди. Кўкрагимдаги мушакдан сўнг югуриш услубимни ўзгартиришга тўғри келди. Бу жароҳат ўйинимга таъсир қилди" - дейди Боатенг.
Футболчи 2016 йилнинг декабрь ойида кўкрагининг мушагини операция қилдирди. 2017 йилда эса сонининг юқори қисмини шикастлаб олди ва яна муаммолар бошланди.



