“Женоа” футболчисининг отаси “Рома” қароргоҳига бостириб кирди

Eldor Akmurzayev
18 май 2021
Кеча оқшом Эмилиано Скамакка “Рома” базасига бостириб кирди, дея хабар бермоқда Football Italiya.

“Женоа” ҳужумчиси Жанлука Скамакканинг отаси ўзи носоғлом тутган ва у ерда бўлганларнинг барчасини қўрқитиб, қўлидаги лом билан автотураргоҳдаги “Рома” хўжайинларига тегишли машиналарга зарар етказган.

Бу вақтда римликларнинг ёшлар жамоаси майдонда машғулот олиб бораётган бўлган ва гувоҳлар уларга зарар етишидан қўрққан. Бироқ, вазиятга полиция аралашиб, салбий оқибатларнинг олдини олди. Ҳозирча у нега ўзини бундай тутгани маълум эмас.

Жанлука Скамакка “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади, у 16 ёшида ПСЖга кетган. 22 ёшли “Сассуоло” ҳужумчиси ҳозирда “Женоа”да ижара асосида ўйнамоқда.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Football Italia