

"Барча мухлислар Гаттузони кўп югурадиган, чин юракдан меҳнат қиладиган инсон деб ҳисоблайди. Мен шуғуллантирган жамоалар яхши футбол намойиш қилган деб ҳисоблайман.
Менга бу нарсани айтишмаган, лекин бу ҳақида гапиришни истайман: ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим. Бунга у чиқарган тартибсизликлар сабаб. Мен ҳозирги футболни шундай кўряпман.
Ҳозирги футболчилар профессионалроқ. Улар билан нафақат термада, гуруҳ бўлиб ишлаш осон эмас", - деди "Милан"нинг собиқ устози ва айни дамда Италия термаси бош мураббийи.




