ЖЧ саралаши. Австралия ўз уйида Индонезияни йирик ҳисобда таслим этди

Omonjon To`xtamirzayev
20 мар 2025
Австралия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқич доирасида Индонезияга қарши ўйин ўтказди.

"Кенгурулар" ўз уйларида Бойл, Велупиллай, Ирвин (дубль) ва Миллернинг голлари эвазига йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Ваҳоланки, ҳисоб 8-дақиқада Дикснинг автоголидан сўнг Индонезия томонидан очилганди.

Шундай қилиб, австралияликлар 7 ўйиндан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда "C" гуруҳида иккинчи ўринда жойлашишган.


20 мар 2025, 14:10
Australia — Indonesia
5 – 1
Тугади



Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia