ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай

Khoja
16 окт 2024, 08:44
Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаш учрашувларининг 4-тур баҳсларига якун ясалди.

«А» гуруҳида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоаси 10 очко билан турнир жадвалини бошқаришмоқда.

«B» гуруҳида эса Корея Республикаси 10 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринлардан Иордания ва Ироқ жой олишди. Ҳар икки жамоа 4 та тур якунидан сўнг 7 тадан очко тўплашди.

«C» гуруҳида эса фаворит аниқ бўлиб қолди. Япония 4-тур якунларидан сўнг 10 очко билан биринчи ўринда кетмоқда. Иккинчи тўғридан-тўғри йўлланма учун эса сўнгги ўриндаги Хитой ҳам кураш олиб бормоқда.




KhojaМуаллиф
Манба: FIFA.com