

"Кремль саройида бўлиб ўтадиган маросимга 32та иштирокчи жамоалардан 30тасининг бош мураббийларини қўшиб ҳисоблаганда 1300дан зиёд меҳмон таклиф этилган.
Қуръа якунида ҳар бир гуруҳ аъзолари ва гуруҳ ўйинлари тақвими маълум бўлади", - дея хабар берди Кремль матбуот хизмати.
Қуръадан олдин Владимир Путин маросимда иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрган жаҳон футболи юлдузлари билан учрашади.
Учрашув қатнашчилари орасида - Никита Симонян, Диего Марадона, Кафу, Фабио Каннаваро ва бошқа машхур ўйинчилар бор.




