ЖЧ-2018. Польша термаси Сочида қўним топмоқчи

Польша футбол уюшмаси президенти Збигнев Бонек ЖЧ-2018 даврида терма жамоаси жойлашадиган маскан ҳақида гапирди.

“Биз ҳали бу борада аниқ тўхтамга келмадик, аммо ниятимиз Сочида терма жамоа учун яхши жой топиш” дейди Бонек.

Польша терма жамоаси ЖЧ-2018 Н гуруҳида Сенегал (19 июнь, Москва), Колумбия (24 июнь, Қозон) ва Япония (28 июнь, Волгоград) терма жамоалари билан куч синашади.


Manba: ТАСС