ЖЧ-2018: Неймар бугунги машғулотларни ўтказиб юборди

Aziz Tukhtamuradov
18 июн 2018
Бразилия терма жамоаси етакчиси Неймар пентакампеонларнинг бугунги машғулотида иштирок этмади.

Терма жамоа мураббийлари шифокорлар билан келишган ҳолда Швейцарияга қарши кечган учрашувдан сўнг ҳужумчига бир кун дам беришга қарор қилишди. 

Эътиборлиси, Бразилия - Швейцария ўйинида рақиб жамоа футболчилари Неймарга нисбатан 10 маротаба қоида бузишган. Ҳужумчини фақат йиқитиш ва ушлаб қолиш орқали тўхтатишган. 

“Тўғри, қоида бузишлар футболнинг бир бўлаги ва бунга жиддий эътирозим йўқ. Лекин ҳакамлар атайин ва қасддан қилинган қўполликларни эътибордан четда қолдирмасликлари керак”, - деди Неймар AS нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, бугунги машғулотларда Неймардан ташқари Марсело, Тьяго Силва ва Габриэль Жезус алоҳида дастур асосида индивидуал тарзда шуғулланишди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: