ЖЧ-2018. Бразилия терма жамоаси Қозон шаҳрига етиб келди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
5 июл 2018
Эртага, 6 июль куни Жаҳон чемпионати-2018да чорак финал беллашувларига старт берилади.

Бразилия ҳамда Бельгия терма жамоалари эртага 23:00да бошланадиган баҳсда ўзаро кураш олиб борадилар. Бироз олдин пентакампионлар учрашув бўлиб ўтадиган Қозон шаҳрига етиб келишди.



Неймар ва бошқа юлдузларни Қозонда кўплаб мухлислар кутиб олишди.

Ўнгдан чапга: Фагнер, Данило, Дуглас Коста, Фред.


Виллиан мухлислар уларни қандай кутиб олишганини тасвирга туширмоқда.


Неймарда ҳаммаси жойида.





Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia