

Жанубий Корея
Икром Алибоев тўп тепаётган "Канвон" клуби сафарда "Сувон" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.

Россия
Ҳусайн Норчаев фаолият олиб бораётган "Алания" сафарда "СКА-Хабаровск" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 11:00да бошланади. Вагиз Галиулин тўп тепаётган "Нефтехимик" клуби "Динамо Махачкала" билан сафарда ўйнайди. Бу баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00да старт олади. Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ўйнаётган "Рубин" эса "Краснодар-2" билан сафарда тўқнаш келади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00га белгиланган.
Хожимат Эркинов фаолият олиб бораётган "Торпедо" клуби Россия премьер-лигаси 26-тури доирасида "Лужники" стадионида "Аҳмат" клубини қабул қилади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 18:30га белгиланган.

Қозоғистон
Игорь Сергеев ўйнаётган "Тобол" клуби ўз майдонида "Қайрат"ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаров фаолият олиб бораётган "Ордабаси" клуби ўз уйида "Қайсар"ни меҳмон қилади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Италия
Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Специя" эса бугун Италия А серияси 34-тури доирасида "Кремонезе" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.




