Жанубий Корея март ойида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?
Aslanov Jasurbek
18 фев 2019
Жанубий Корея футбол ассоциацияси март ойидаги ФИФА кунларида миллий жамоа қайси терма жамоаларга қарши ўйин ўтказишини эълон қилди.
Жанубий Корея ФА Боливия ва Колумбия билан келишувга эришди. Жанубий Корея - Боливия учрашуви 22-март куни Ульсан шаҳрида, Колумбияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйини 26-март куни Сеулда бўлиб ўтади.