

- Оғир ўйин ўтказдик. Майдон сирпанчиқ эди. Ҳеч нарсага қарамай бугун асосий вазифамиз мухлисларга ғалаба улашиш эди ва биз мақсадимизга етдик.
“Металлург” жамоаси чемпионатимиздаги кучли жамоалардан бири. Бекободдаги баҳсда бизга бироз омад етишмаганди. Асосан улар стандарт вазиятлардан гол киритишганди.
Бугун эса устунлик биз томонда эди. Бугун мураббий томондан айтилган барча курсатмаларни бажариб ғалаба қозондик. Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз", - дейди Абдумўминов.



