Жаҳонгир Абдумўминов: “Сирпанчиқ майдонда "Металлург”ни мағлуб этдик"

Narzulla Saydullayev
15 апр 2018
Ўзбекистон Кубоги 1/16 финали доирасидаги "Сўғдиёна" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар вакили Жаҳонгир Абдумўминов ўз фикрларини билдирди.

- Оғир ўйин ўтказдик. Майдон сирпанчиқ эди. Ҳеч нарсага қарамай бугун асосий вазифамиз мухлисларга ғалаба улашиш эди ва биз мақсадимизга етдик.
“Металлург” жамоаси чемпионатимиздаги кучли жамоалардан бири. Бекободдаги баҳсда бизга бироз омад етишмаганди. Асосан улар стандарт вазиятлардан гол киритишганди.

Бугун эса устунлик биз томонда эди. Бугун мураббий томондан айтилган барча курсатмаларни бажариб ғалаба қозондик. Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз", - дейди Абдумўминов.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати