Ивица Олич: "Мен ҳақиқий қарияман, аммо ҳали жамоага ёрдам бера оламан"

Narzulla Saydullayev
22 сен 2013
"Вольфсбург"нинг 33 ёшли ҳужумчиси Ивица Олич кечаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Хоффенхайм"га қарши ўйинда ўзимни ўлиқдек ҳис қилдим. Мен ҳақиқий қарияга айландим. Аммо тажрибам ҳеч қаёққа кетмаган, шу сабабли бош мураббийга ҳали жамоага фойдам тегишини маълум қилдим", - дейди Олич sport1.de нашрига.

Кеча "Вольфсбург" ҳужумчиси "Хоффенхайм"га қарши ўйинда дублга эришди. 

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru