

“Жуда кучли рақиб. Дания 18 та ўйиндан бери мағлуб бўлгани йўқ. Бу биз учун жиддий қўнғироқ. Улар кучли ва юлдузли жамоага қарши қандай ўйнашни яхши билади. Эриксен—дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Бизнинг вазифамиз эса уни тўхтатиш”,—деди Ракитич.



