

Бугун "Лестер" ярим ҳимоячи Стефано Сенси трансферини ижобий ҳал қилиши кутилмоқда. Гап 500 минг евро эвазига ижара ҳақида кетмоқда. Агарда "Лестер" АПЛга қайтса, футболчини камида 2 миллион евро эвазига сотиб олиши керак бўлади.
А Серия жорий мавсумида ва Кубок баҳсларини қўшиб ҳисоблаганда Сенси 4 ўйинда майдонга тушди. "Transfermarkt" 28 ёшли италияликни 4 миллион еврога баҳоламоқда.



