

Манбага кўра, кейинги мавсум Италия Кубоги форматида ўзгариш юз беради. Энди мусобақада фақат А ва Б Сериядан 40 та жамоа иштирок этади.
Аввалги мавсумларда Кубокни илк раунддан бошлаган C ва Д Серия вакиллари эса мусобақада қатнашмайди.
Қайд этилишича, янги формат томошабинлар учун қизиқарли бўлиши ва телетрансляцияларни янада томошабоп қилиши айтилмоқда.
C Серия президенти Франческо Гирелли мазкур янгиликни қоралаб, буни ҳуқуқларнинг бузилиши деб атади.



