Италия – Германия. Лев Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида 100-ўйинини ўтказди

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2013
Италия ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви (1:1) немислар бош мураббийи Йоахим Лев учун юзинчи ўйин бўлди.
Унинг мураббйилиги остида Германия 2008 йилда Европа вице-чемпиони, ЖЧ-2010да бронза медали соҳиби ва Евро-2012да ҳам учинчи ўрин эгасига айланди.

Лев терма жамоа бош мураббийига айлангач, унинг биринчи ўйинида Германия термаси шведларни 3:0 ҳисобида мағлуб этишган эди (2006).

100 ўйиндан 68тасида Лев ғолиб сифатида якунлаган. 17тасида дуранг қайд этиб, 15 бора мағлуб бўлган. Голлар нисбати 252-98.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru