Италия А серияси. “Кьево” сўнгги 10 та учрашувда илк ғалабасига эришди

Италия А сериясининг 25-турида “Кьево” ўз уйида “Кальяри”ни мағлуб этди.

Мезбонлар ушбу ғалабадан сўнг 10 та учрашувдан буён давом этаётган нохуш анъанага чек қўйиб, ниҳоят ғалабага эришишди.

“Кальяри” 25 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида бораётган бўлса, “Кьево” ҳам худди шунча очко билан 15-поғонани банд этган.


Manba: championat.asia