

Испания терма жамоаси кеча тунда (Ўзбекистон вақти билан) Европа чемпионати саралаши доирасида сафарда Шотландия терма жаомасига қарши ўйин ўтказди (0:2).
Луис де ла Фуэнте жамоаси ўз дарвозасидан 2 та тўп ўтказиб юборди ва рақиб киперини хафа қила олмади. Бунақаси 39 ўйиндан буён рўй бермаётганди.
Сўнгги бор "қизил фурия" 2006 йил 7 октябрь (!) санасида Швеция билан учрашувда (0:2) майдонни голсиз тарк этганди.



