

"Барселона" Испания Кубоги бўлиб ўтиши режалаштирилган Севилья шаҳрига етиб келган. "Кўк-анорранглилар" Кубок учун баҳсда "Атлетик" билан рўбаро келади. Ҳар икки жамоа сардорлари шанба оқшомида ғолибга насиб қилувчи бош соврин билан ўзига хос суратга тушишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи баҳс бугун, 17 апрель, тунда бўлиб ўтади.



