Испания футбол федерацияси "Барса" - "Севилья" ўйини қолдирилиши юзасидан шикоят қилади

Aziz Tukhtamuradov
8 сен 2021, 08:37
Аввалроқ Испания Олий спорт кенгаши Ла Лига доирасидаги "Барселона" - "Севилья" ва "Вильяреал" - "Алавес" жамоалари ўртасидаги ўйинни қолдиргани ҳақида хабар қилинганди.

Испания футбол федерацияси ушбу қарор юзасидан апелляция беради. 

Ташкилотнинг иддао қилишича, 5 кун вақт бўлишига қарамай ушбу қарор тезда чиқарилган. Энди федерация ушбу қарорнинг бекор қилинишига эришмоқчи. 

Испания футбол федерациясига кўра, ушбу ўзгаришлар мусобақадаги адолат ва ҳаққонийлик принципларига таъсир кўрсатади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: rfef.es