Исландия Миллатлар лигаси қуйи дивизионига тушиб кетди

Кеча исландлар А гуруҳиниг 3-тур ўйинида ўз майдонида 1:2 ҳисобида Швейцарияга мағлуб бўлди.

Шу тариқа уч ўйиндаги кетма-кет мағлубият Исландияни қуйи дивизионга йўл олишига сабабчи бўлди. Тўплар нисбати 1:11. Эслатиб ўтамиз, қуйи дивизионга биринчи бўлиб Польша терма жамоаси йўл олганди.

Исландия эса 11 та расмий ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.


Manba: Championat.asia