Иқбол Бобохонов: "Янги йил билан барчани табриклайман"

Narzulla Saydullayev
31 дек 2015, 19:05
Иқтидорли ҳимоячи Иқбол Бобохонов иккинчи даврада "Андижон" жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

Футболчи янги йил байрами билан мухлисларни табриклади.

- Кириб келаётган 2016 йил билан халқимизни шунинг футбол мухлисларини табриклайман. Янги йил барчага омад ва бахт саодат олиб кирсин. Футболимиз янада ривожлансин. Шу жумладан "Андижон" жамоаси мухлисларини ҳам байрам билан табриклайман.

"Андижон" клуби матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia