

Мариуга шунингдек "Вильярреал", "Сельта", "Байер" ва "Лейпциг" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бу клублар футболчининг ҳозирги маошини беришга тайёрлар. Мариунинг йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этади.
26 ёшли ўйинчи фаолиятини "Спортинг"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Жоау Мариу 2014 йилдан бери Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.




