"Интер" келаси ҳафта Барелла билан шартнома узайтирилганини эълон қилишни режалаштирмоқда

Alisher
29 окт 2021, 12:47
"Интер" ярим ҳимоячи Николо Барелла билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди.

24 ёшли италиялик билан янги 5 йиллик шартнома имзолангани келаси ҳафтада расман эълон қилинади.

Футболчининг маоши кўтарилади, клуб эса ўйинчини бўлажак сардор сифатида кўрмоқда.

Барелла 2021/22 йилги мавсум "Интер" таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano