

“Менга ҳозиргина Флорентино Перес бугун кечки пайт кийим алмаштириш хонасида “Реал” ўйинчиларига “Мбаппе жамоага келмайди”, деб айтгани ҳақида хабар қилишди.
Манбани тасдиқлашдан олдин Мбаппенинг баёнотини кутамиз”, дея ёзган Балаге ўз саҳифасига.
Аввалроқ, 23 ёшли француз терма жамоа йиғинлари бошланиши билан келажаги ҳақида якуний қарорни эълон қилишини айтганди. Франция ТЖ 28 май куни машғулотларни бошлайди.



