

У фаолиятининг асосий қисми, яъни 1946-1960 йиллар мобайнида "Престон"да тўп тепган ва Англия чемпионати доирасида 433 ўйинда майдонга тушиб, 187та гол киритишга эришган.
Ундан ташқари, у Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Финни терма сафида 76 ўйинда майдонга тушиб, 30 голга муаллифлик қилган. Икки бора футбол журналистлари ассоциацияси томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
1998 йилда Финни рицарлик унвонини қўлга киритган.


