

"Футболда майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам зўравонликка йўл йўқ. "Маракана" стадионида Бразилия ҳамда Аргентина ўйини вақтида рўй берган воқеаларга бизнинг спортимизда жой йўқ.
Барча футболчилар, мухлислар, ишчи ва расмий шахслар футбол ўйнаш ва ундан завқ олиш учун хавфсизликда бўлишлари керак. Мен масъул органларни барчасига етарли даражада риоя қилишга чорлаб қоламан", - деди Инфантино ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.



