Иньеста япон клубидаги илк голини урди ва буни жуда чиройли амалга оширди (ВИДЕО)
Aslanov Jasurbek
11 авг 2018, 16:27
"Барселона"дан "Виссел Кобе" клубига ўтган ярим ҳимоячи Андрес Иньеста янги клуби сафидаги илк голини киритди.
Баҳснинг 16-дақиқасида Лукас Подольски тўпни испаниялик футболчига узатди ва Иньеста уни жуда чиройли ҳаракат билан ўзига тўғирлади. Дарвозабон билан бирга-бир қолган ярим ҳимоячи посбонни ҳам алдаб, рақиб дарвозасини ишғо қилди.