

Аввалроқ мамлакат мусобақани ташкил этиш учун ариза беришини маълум қилганди ва бу борада Австралия, Малайзия ва Сингапур билан музокаралар олиб борганди.
"Индонезия 2034 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари Индонезия Осиёда бўладиган кейинги жаҳон чемпионати мезбонлигига ва ФИФАнинг бошқа мусобақаларини қабул қилишга тайёрланади", - деди мамлакат футбол ассоциацияси раҳбари Эрик Тохир.



