

Хабарларга кўра, ўйин 1:1 ҳисобида давом этаётган пайтда мухлислар томонидан отилган петарда қанот ҳакамига тегади ва асосий рефери баҳсни тўхтатишга мажбур бўлади. Бу қарор ишқибозларнинг жаҳлини чиқаради ва улар майдонга туша бошлашади.
Натижада тартибсизликлар майдон ташқарисида ҳам давом этади ва мухлислар полиция мотоциклини ва бир нечта автобус, автомобилларни ёқиб юборишади.



