

Индонезия, Австралия, Малайзия ва Сингапур мамлакатлари биргаликда 2034 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилишга ҳаракат қилишади. Бу ҳақда Индонезия футбол федерацияси президенти Эрик Тохир маълум қилди.
"Биз Австралия билан мезбонлик учун сўровни муҳокама қилмоқдамиз. Малайзия ва Сингапурга ташриф буюрганимда иккала мамлакат ҳам бу режага қўшилишга қизиқиш билдиришди", -дейди Эрик Тохир.
Айни дамда Индонезия ва Австралия Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун биргаликда ариза топшириш бўйича музокара ўтказишмоқда. ФИФА 2034 йилги Жаҳон чемпионати ОФК ёки Океания минтақасида ўтказилишини маълум қилганди. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳам бу Жаҳон чемпионати учун жиддий номзод саналади.



