Ильгиз Танташев “Истиқлол” – “Ал-Ваҳда” ўйинида ишлайди

Aziz Tukhtamuradov
22 май 2015
26 май куни ОФК кубоги 1/16 ўйинлари бўлиб ўтади.

Ушбу босқич доирасидаги Тожикистоннинг “Истиқлол” ҳамда Суриянинг “Ал-Ваҳда” жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев ҳам ишлайди.

Танташев ушбу ўйинда ёрдамчи ҳакам вазифасини бажаради ва япониялик ҳакамлар бригадаси билан иш олиб боради. Учрашув бош ҳаками Ида Жумпей бўлса, унга қанотларда Оцука Ҳарухиро ва Очи шинжилар ёрдам беради.

Ўйин Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: the-uff.com