Икарди Аргентина терма жамоасига чақирилмайди ва Америка Кубогини ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
21 май 2019
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Америка Кубоги-2019 қайдномасига "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини қўшмасликка қарор қилди.

Маълумотларга кўра, Икарди жорий мавсумни юқори савияда ўтказмагани ва клуб раҳбарияти билан яхши муносабатда бўлмагани учун бундай қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Икарди ЖЧ-2018 қайдномасига ҳам киритилмаган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: TyC Sports