

Учрашув "шаҳарликлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, гарчи майдон эгалари 74-дақиқада ҳисобни очган бўлса-да.
"Сити"нинг юлдуз ҳужумчиси, норвегиялик Эрлинг Ҳоланд жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди. Қайд этиш жоизки, бу Ҳоланднинг АПЛ доирасида "Энфилд"да ўтказган тўртинчи ўйини бўлиб, у мазкур стадионда турнир доирасидаги илк тўпини киритди.
Шу тариқа, норвегиялик тўпурар Англия чемпионатида ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга эришди. У фақатгина "Сандерленд"нинг уй майдони — "Стэдиум оф Лайт"да гол ура олмаган.



