

Самарқанднинг "Динамо" клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа таркиби деярли жанговар кўринишга келган. Жароҳати сабабли маълум муддат майдондан ташқарида қолган жамоа етакчиси Анвар Ҳожимирзаев соғайиб, умумий сафга қайтди. Айни пайтда фақатгина Санжар Қодирқулов якка тартибда шуғулланмоқда.
Шунингдек, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳам клубнинг умумий машғулотларига қўшилди. Тажрибали футболчи оилавий сабабларга кўра маълум муддат жамоа йиғинларида иштирок эта олмаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" навбатдаги турда ўз майдонида пойтахтнинг бошқа бир жамоаси – "Бунёдкор"ни қабул қилади.



