

Ҳикмат Эргашев: "Кубок бўладими, чемпионат бўладими дерби доимо шиддатли ўтган. Ҳисобда ортда қола туриб, ғалабага эришдик. Жонини бериб ўйнаган йигитларга раҳмат. Энди финалга чиқишга ҳаракат қиламиз".
- АГМКнинг жисмоний ҳолати жуда яхши эканлигин кўринди...
- Бош мураббийимиз Миржалол Қосимов доимо жисмоний тайёргарликка катта эътибор берган. Шу сабабли футболчиларимиз ҳар доим баҳсларга тўлиқ тайёр бўлишади.




