

"ОАВда чиқаётган кўплаб хабарлар ҳақиқатдан йироқ. "Галатасарой"нинг "Бавария"га қарши ўйинидан аввал Илкайнинг келажаги борасида гаплашиш учун ҳеч ким билан кўришмадим. Ҳеч қандай диалог, музокаралар ёки шунга ўхшаш бирор нима бўлмаган. Вазиятга ойдинлик киритишни истайман. На мен, на Илкай, бундай маълумот қаердан чиқаётганини биламиз. Илкай "Барселона"да бахтли. У фақатгина голлар ва жамоанинг ғалабалари ҳақида ўйламоқда", - деди Илхан Гюндоган.



