

"Жаҳон чемпионати олдидан Холанднинг ўйин вақти кўпаядими? Асло йўқ. Жаҳон чемпионати олдидан қабул қиладиган қарорларимиз мундиалга мутлақо боғлиқ бўлмайди. Эрлинг майдонга тушишга лойиқми, ўйнайди. Лекин у рақобат борлигини ҳис қилиши керак. Бизнинг ҳар бир қароримиз ғалаба қозонишга қаратилган", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси саралашдан ўта олмагани учун Эрлинг Холанд ЖЧ-2022да қатнашмайди.
Турнир Қатарда 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.



