Гвардиола тер Штегенни "Манчестер Сити"га ўтишга кўндирмоқчи

Aslanov Jasurbek
26 апр 2016
"Манчестер Сити" бўлажак мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис немис футболчисини харид қилишга уриниб кўради. Тер Штеген Испания чемпионати ўйинларида майдонга тушмаяпти ва у бундан ғазабда. Агар вазият ўзгармаса посбон клуб раҳбарияти билан ўз келажаги борасида суҳбатлашиб олмоқчи. Испан гранди дарвозабон билан хайрлашмоқчи эмас.

Тер Штеген ва "Барселона" ўртасидаги келишув 2019 йилгача белгиланган. Футболчининг шартномада белгиланган бадал пули 80 млн. евро.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca