

“Гол ўтказиб юбормаганимиз жуда муҳим. Умуман эса жамоа яхши ўйнади. Ҳозир ўзимизнинг энг яхши жисмоний ҳолатимиздан узоқдамиз. Боиси тўлақонли шуғуллана олмаяпмиз. Жуда кўп ўйинчимиз сафдан чиққан — 6 футболчимиз коронавирус сабаб, 4 нафари эса жароҳат борлиги боис биз билан эмас. Бироқ жамоа яна бирга бўлса, секин-асталик билан яна ҳам яхшироқ бўламиз. Бу вақт оралиғида АПЛ етакчиларидан унча ҳам кўп ортда қолиб кетмасликка умид қиламиз. Ҳозирча эса биз эндигина Англия Лига Кубоги чорак финалига чиқдик”, — дейди Гвардиола.



