

“Биз дуч келган қийинчиликларга қарамай, барча футболчилар зўр ўйнашди. Охирги 25 дақиқаликда “Лидс” хавфли қарши ҳужумлар уюштирди, аммо биз ҳақиқатан яхши учрашув ўтказдик.
Ҳозирги ҳолатга кўп бор тушганмиз. Бу ерда гап босимда эмас. Бари оддий: чемпион бўлиш учун барча ўйинларда ғалаба қозониш лозим. Бўлмаса, “Ливерпуль” чемпион бўлади.
Бизни ҳали олдинда кўп қийин баҳслар кутмоқда. Тикланиб, Чемпионлар лигасидан ўрин олган Мадриддаги ўйинга боришимиз керак”, дейди Гвардиола.



