Гвардиола - Моуриньонинг кир кийимлар қутисига тушгани ҳақида: "Бу ростдан ҳам ақлсизлик"

Mirjalol Normatov
21 янв 2019, 10:25
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола касбдоши Жозе Моуриньонинг аҳлат идишига тушиб олгани борасида гапирди.

"Билмадим. Жуда ғалати, у ҳақиқатдан ҳам жамоаси учун фидойи инсон. Ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайдиган гапларни гапиради. Шундай ишларни қиладики, юраги иккита инсонлар ҳам буни такрорламайди.

Албатта ўқидим. Ростдан ҳам, агар Стюарт қопқоқни бироз кеч очганида нима бўларди? Бу ақлсизлик. Аммо Моуриньога қойил қолдим.

У тез орада қайтади. Бизнинг ишдаги одамларга дам олиш жуда ҳам муҳим. Чорловлар эса кутиб туради", - деди Гвардиола.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com