

Opta Joe маълумотларига кўра, Гвардиола “МанСити” устози сифатида АПЛда 200-ғалабасини нишонлади. Бунинг учун испаниялик мураббийга 273 учрашув кифоя қилди. Гвардиола АПЛ мураббийлари орасида 200 ғалабалик довонни энг тез босиб ўтишга эришди. У бу борада Жозе Моуриньонинг рекордини ортда қолдирди. Португалиялик мутахассис 200 ғалабага эришиш учун 309 та учрашув ўтказишига тўғри келганди.



