

"Марадона Италияни, Месси Испанияни, Агуэро эса Англияни забт этди. Унинг статистикаси барча нарсани исботлаб беради. Таркибингда Агуэро каби ёнадиган футболчилар бўлса, ўйинни унинг ўзи ҳал қилиб қўя олади", - деди Гвардиола.
Аргентиналик форвард 2011-2021 йиллар давомида "Манчестер Сити" таркибида ҳаракат қилиб, 5 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.



